UzObmen.com

O'ZBEKINVEST HAYOT SUG'URTA KOMPANIYASI

Маълумотлар 23.10.2026 санасида йиғилганБатафсил

O'ZBEKINVEST HAYOT SUG'URTA KOMPANIYASI — суғурта компанияси, СТИР 204756174. Саҳифада: алоқа маълумотлари, офислар рўйхати ва компания сайтидаги суғурта маҳсулотлари.

Маълумотлар суғурта компаниялари сайтларидан олинган ва эскирган бўлиши мумкин. Шартлар, тарифлар ва лицензиянинг амал қилишини суғурталовчидан аниқлаштиринг. Маълумот тавсия ёки шартнома тузиш таклифи эмас.

Компания ҳақида маълумот

СТИР204756174
Ташкил топган22.12.2003
Бош офисТошкент шаҳри, Чилонзор, 1 квартал, 4
Телефон+998 71 207-47-74
Электрон почтаinfo@uzhayot.uz
Компания сайтиuzhayot.uz ↗
Ижтимоий тармоқларFacebook ↗, Instagram ↗, Telegram ↗

Суғурта маҳсулотлари

Шахсий суғурта

Маҳсулот Тавсиф Нарх
Ҳаётни суғурталаш ↗ Ихтиёрий Ҳаётни суғурталаш — бу боқувчининг вафоти муносабати билан оила дуч келиши мумкин бўлган молиявий қийинчиликлардан яқин инсонларимизни ҳимоя қилишни таъминлайдиган дастурдир. Суғурта қилинган шахс вафот этган тақдирда Суғурта компанияси наф олувчиларга (меросхўрларга) суғурта суммасини тўлайди, бундай оғир ва кутилмаган лаҳзаларда у айниқса зарур бўлади.
1. Суғурта даври – 2 йилдан 20 йилгача; | 2. Суғурта суммаси миқдорини суғурта қилдирувчи (мижоз) белгилайди, шундан сўнг суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблайди. Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, суғурталанган шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ; | 3. Бадаллар исталган қулай усулда тўланиши мумкин: бир йўла, ҳар йили, ярим йилда бир марта, ҳар чоракда ёки ҳар ойда; | 4. Суғурта суммаси суғурталанган шахс вафот этган тақдирда (суғурта ҳодисаси) суғурталанган шахс тайинлаган наф олувчига ёки суғурталанганнинг меросхўрларига тўланади; | 5. Суғурталанган шахсларнинг ёши – 18 дан 60 ёшгача, суғурта амал қилиш муддати тугаган санадаги максимал ёш – 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ↗ Ихтиёрий Воқеа ва шошилинч ишларга бой ҳаётимизда ҳар хил нарса юз бериши мумкин. Айнан шундай кутилмаган вазиятлар учун биз бахтсиз ҳодисалардан суғурта маҳсулотини таклиф этамиз. Ҳатто кичик жароҳат ҳам шифокорга бориш, дори-дармон сотиб олиш харажатларини, баъзан эса – шикаст жиддийроқ бўлса – узоқ муддат касаллик варақасида бўлишни тақозо этади.
Ушбу полис суғурталанган шахснинг жароҳат олиши (ёки соғлиғининг бошқа бузилиши, жумладан, агар суғурта шартномасида шундай шарт назарда тутилган бўлса, моддий даромаднинг вақтинча камайишига олиб келган ҳолат), соғлиқнинг доимий шикастланиши (ногиронлик) ёки ўлими ҳолатларини қоплашни ўз ичига олади. Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта компанияси жароҳатнинг мураккаблигига қараб суғурта суммасидан фоиз нисбатида суғурта тўловини амалга оширади. Табиийки, полис сотиб олишда танланган суғурта суммаси қанчалик юқори бўлса, ҳатто аҳамиятсиз жароҳатларда ҳам тўловлар миқдори шунчалик катта бўлади.
Компания сайтида ҳисобланади
Спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ↗ Ихтиёрий Спорт – фаолият соҳаси бўлиб, у у ёки бу тарзда жароҳат олиш эҳтимолини назарда тутади. Спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш маҳсулоти касбий асосда спорт билан шуғулланувчи шахсларнинг моддий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш полиси мусобақалар ёки машғулотлар (машқ йиғинлари) ўтказилиши даврида суғурта ҳимоясини тақдим этишни назарда тутади.
Ушбу полис суғурталанган шахснинг травматик жароҳатлар олиши, соғлиғига зарар етказилиши ёки вафот этиши ҳолатларини қамраб олади. Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта компанияси жароҳатнинг мураккаблигига қараб суғурта суммасидан фоиз нисбатида суғурта тўловини амалга оширади. Табиийки, полис харид қилишда танланган суғурта суммаси қанчалик юқори бўлса, ҳатто унча жиддий бўлмаган жароҳатларда ҳам тўлов миқдори шунчалик катта бўлади.
Компания сайтида ҳисобланади
Қарз олувчи ҳаётини якка тартибда суғурталаш ↗ Ихтиёрий Суғурта шартномалари кредит шартномаси бўйича якка тартибдаги қарз олувчи бўлган жисмоний шахслар билан тузилади.
Суғурта даври кредит шартномасининг амал қилиш муддатига мувофиқ белгиланади; | Суғурталанган шахсларнинг ёши – 18 — 60 ёш, суғурта амал қилиш муддати тугаган санадаги максимал ёш – 65 ёш. | Суғурта суммаси миқдори кредит суммасига мувофиқ белгиланади. Суғурталанган шахс кредити сўндирилган сари Суғурта суммаси миқдори камайиб боради ва суғурталанган шахснинг асосий қарз бўйича қарздорлик суммасига мос келади. | Суғурта мукофоти бир йўла ёки ҳар йили тўланиши мумкин; | Суғурта суммаси суғурталанган шахс бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганда ёки I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (суғурта ҳодисаси) кредит муассасасига тўланади;
Компания сайтида ҳисобланади
Таълим ↗ Ихтиёрий Суғуртанинг ушбу тури кутилмаган ҳолатлар юз беришидан қатъи назар, фарзандингиз (ёки ўзингиз) ўқув юртига қабул қилинадиган пайтда молиявий маблағлар билан таъминланиш масаласини ҳал қилишга ёрдам беради. Суғурта муддати давомида ишончли суғурта ҳимояси таъминланади ва оила боқувчисини (Суғурта қилдирувчини) йўқотган тақдирда ҳам фарзанд ўқув юртига қабул қилинадиган пайтда келишилган суммани олади ва зарур маблағлар билан таъминланади.
Суғурта даври – 13 ойдан 20 йилгача; | Суғурта суммаси миқдорини Суғурта қилдирувчи (мижоз) белгилайди, шундан сўнг Суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблаб чиқади. Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, Суғурталанувчи шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ. | Бадаллар исталган қулай усулда тўланиши мумкин: бир йўла, ҳар йили, ярим йилда бир марта, ҳар чоракда ёки ҳар ойда; | Суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда (суғурта ҳодисалари) тўланади: | — бола ўқув юртига (олий ўқув юрти, касб-ҳунар коллежи, академик лицей, мактаб) ўқишга кирганда; | — бола Суғурта полисида белгиланган ёшга етганда (агар бола белгиланган муддатда ўқишга кира олмаган бўлса). | Юқорида кўрсатилган ҳолларда суғурта суммаси миқдори тўланган барча бадаллар йиғиндисига Компаниядан қўшимча бонус қўшилганига тенг. | Ота-онанинг қўшимча қопламаси: | Агар суғурта даврида Ота-она вафот этса ва белгиланган барча бадалларни тўлай олмаса, Суғурта компанияси барибир Ота-она тўлаши лозим бўлган бутун суммани (бонуссиз) тўлайди. | Ота-оналарнинг ёши – 18 — 60 ёш, суғурта муддати тугаган санадаги максимал ёш – 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Никоҳ ↗ Ихтиёрий Ушбу суғурта тури фарзандингиз (ёки ўзингиз) турмуш қуриш вақтига молиявий маблағ билан таъминланиш масаласини, юз бериши мумкин бўлган кутилмаган ҳолатларга қарамай, ҳал қилишга ёрдам беради. Бутун суғурта муддати давомида ишончли суғурта ҳимояси таъминланади ва оила боқувчисини (суғурта қилдирувчини) йўқотган тақдирда ҳам фарзанд никоҳ қуриш вақтига келишилган суммани барибир олади ва зарур маблағ билан таъминланади.
Суғурта даври – 13 ойдан 20 йилгача; | Суғурта суммаси миқдорини Суғурта қилдирувчи (мижоз) белгилайди, шундан сўнг Суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблаб чиқади. Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, Суғурталанувчи шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ. | Бадаллар исталган қулай усулда тўланиши мумкин: бир йўла, ҳар йили, ярим йилда бир марта, ҳар чоракда ёки ҳар ойда; | Суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда (суғурта ҳодисалари) тўланади: | — боланинг турмуш қуриши; | — бола Суғурта полисида белгиланган ёшга етганда (агар бола белгиланган муддатда турмуш қурган бўлса). | Юқорида кўрсатилган ҳолларда суғурта суммаси миқдори тўланган барча бадаллар йиғиндисига Компаниядан қўшимча бонус қўшилганига тенг. | Қўшимча қоплама: | — Агар суғурта даврида Ота-она вафот этса ёки I гуруҳ ногиронлигини олса ва белгиланган барча бадалларни тўлай олмаса, Суғурта компанияси барибир Ота-она тўлаши лозим бўлган бутун суммани (бонуссиз) тўлайди; | — Мижознинг хоҳишига кўра суғурта шартларига Ота-онанинг ҳам, Боланинг ҳам бахтсиз ҳодисалардан қопламаси киритилиши мумкин. | Ота-оналарнинг ёши – 18 — 60 ёш, суғурта муддати тугаган санадаги максимал ёш – 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Бонус ↗ Ихтиёрий Бонус тўлови билан узоқ муддатли ҳаётни суғурталаш — узоқ муддатга суғурта ҳимоясини таъминлашга қаратилган ягона дастур. Бонус тўлови билан ҳаётни суғурталашнинг асосий моҳияти — ишончли суғурта ҳимоясини пул жамғармасини шакллантириш имконияти ва келажакнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш билан уйғунлаштиришдир.
Суғурта даври – 13 ойдан 20 йилгача; | Суғурта суммаси миқдорини суғурта қилдирувчи (мижоз) белгилайди, шундан сўнг суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблайди; Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, суғурталанган шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ. | Бадаллар исталган қулай усулда тўланиши мумкин: бир йўла, ҳар йили, ярим йилда бир марта, ҳар чоракда ёки ҳар ойда; | Суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда тўланади (суғурта ҳодисалари): | шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар яшаб қолганда; | суғурталанган шахс вафот этганда; | Суғурталанган шахсларнинг ёши — 18 дан 60 ёшгача, суғурта амал қилиш муддати тугаган санадаги максимал ёш — 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Сармоя ↗ Ихтиёрий «Сармоя» суғурта маҳсулоти - бу унификацияланган дастур бўлиб, унинг асосий моҳияти пул жамғармаларини шакллантириш ва келажакдаги молиявий барқарорликни таъминлашдир.
Суғурта даври – 13 ойдан 20 йилгача; | Суғурта суммаси миқдорини суғурталанган шахс (мижоз) белгилайди, шундан сўнг суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблайди; | Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, суғурталанган шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ; | Бадаллар исталган қулай усулда тўланиши мумкин: бир йўла, ҳар йили, ярим йилда бир марта, ҳар чоракда ёки ҳар ойда. | Суғурта суммаси тўланади: | суғурталанган шахс (наф олувчи) шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар яшаб қолганда. | Суғурталанган шахсларнинг ёши — 18 дан 60 ёшгача, суғурта амал қилиш муддати тугаган санадаги максимал ёш — 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Фаровон ↗ Ихтиёрий «Фаровон» суғурта маҳсулоти – узоқ муддатли давр учун суғурта ҳимоясини таъминлашга қаратилган унификацияланган дастур. «Фаровон» суғурта маҳсулотининг асосий моҳияти ишончли суғурта ҳимоясини пул жамғармаларини шакллантириш имконияти ва келажакнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш билан уйғунлаштиришдан иборат.
Суғурта даври – 370 кун; | Суғурта суммаси миқдорини суғурталанган шахс (мижоз) белгилайди, шундан сўнг суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблайди; | Суғурта мукофоти миқдори суғурта суммасига, суғурталанган шахснинг ёшига, суғурта даврига ва бадалларни тўлаш тартибига боғлиқ; | Суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда тўланади: | суғурталанган шахс (наф олувчи) шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар яшаб қолганда; | суғурталанган шахс суғурта даврида ҳар қандай сабабга кўра вафот этганда, Суғурта қоидаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; | Суғурталанган шахсларнинг ёши — 18 дан 60 ёшгача, суғурта амал қилиш муддати тугаган санадаги максимал ёш — 65 ёш.
Компания сайтида ҳисобланади
Даромад ↗ Ихтиёрий «Даромад» суғурта маҳсулоти — жамғарма таркибий қисмига эга узоқ муддатли суғурта дастури. Ушбу маҳсулотни харид қилиб, сиз ишончли суғурта ҳимоясига ва оила бюджетига юк туширмасдан пул фондини жамғариш имкониятига эга бўласиз.
1. Суғурта даври – 370 кун; | 2. Суғурта суммаси миқдорини Суғурталанган шахс (мижоз) белгилайди, шундан сўнг Суғурта компанияси суғурта мукофотини ҳисоблаб чиқади; | 3. Суғурта мукофоти/Бадаллар миқдори Суғурта суммаси миқдори ва бадалларни тўлаш даврийлигидан келиб чиқиб белгиланади; | 4. Суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи ва Суғурталовчи ўртасидаги келишувга кўра бир йўла ёки даврий равишда, яъни суғурта бадалларини ҳар ой киритиш йўли билан тўланиши мумкин: | • Суғурта бадаллари ҳар ой тўланганда умумий суғурта мукофотига бонус 4% ни ташкил этади | • Суғурта бадаллари бир йўла тўланганда умумий суғурта мукофотига бонус 7% ни ташкил этади | 5. Суғурта суммаси тўлови қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: | • Суғурталанган шахс (Наф олувчи) шартнома амал қилиш муддати тугагунига қадар омон қолганда. Бу ҳолда суғурта суммаси миқдори тўланган барча бадаллар суммасига Суғурта компаниясининг қўшимча бонусини қўшганга тенг бўлади. | • Вафот этган тақдирда суғурта суммаси амалда тўланган суғурта бадаллари суммасининг 95% ини ташкил этади.
Компания сайтида ҳисобланади

Тиббий суғурта

Маҳсулот Тавсиф Нарх
Юқумли касалликлар ҳолатига қарши суғурта ↗ Ихтиёрий Қўшимча тўловсиз сифатли тиббий хизмат олиш учун ихтиёрий тиббий суғурта полисидан фойдаланиш жуда қулай. Бироқ соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи амалдаги қонунчиликнинг бир қатор хусусиятларини ҳисобга олганда, юқумли касалликлар билан касалланганда даволаниш фақат ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида (аҳолига бепул хизмат кўрсатувчи) амалга оширилиши мумкин. Шунга қарамай, юқумли касаллик нафақат ўз вақтида даволанишни, балки кейинги реабилитацияни ҳам талаб қилади, бу эса даволаш муассасасининг ваколатига кирмайди, аммо муайян харажатлар билан ҳам боғлиқ.
Ушбу маҳсулот доирасида бир қатор юқумли касалликларга чалиниш ҳолатида ҳимоя тақдим этилади (ихтиёрий тиббий суғурта полиси бўйича суғурта ҳодисаси ҳисобланадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп бундан мустасно). Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўлови касаллик турига қараб суғурта суммасидан фоиз нисбатида амалга оширилади.
Компания сайтида ҳисобланади
Ихтиёрий тиббий суғурта ↗ Ихтиёрий Ихтиёрий тиббий суғурта полиси қўшимча харажатларсиз сифатли тиббий хизмат олиш имконини беради. Суғурта ҳодисаси юз берганда ихтисослашган ассистанс хизматининг малакали ходимлари зарур мутахассисни танлашга, керакли диагностикадан ўтишга ва тегишли даволанишни олишга ёрдам беради. Ҳамкорларимиз орасида республиканинг бутун ҳудудида лицензияланган хизматлар кўрсатувчи етакчи тиббиёт муассасалари ва дорихона тармоқлари бор.
Дастурлар: ЭСКУЛАП - Амбулатория-поликлиника хизмати, Уйга шифокор чақириш; АВИЦЕННА - Амбулатория-поликлиника хизмати, Уйга шифокор чақириш, Тез ва шошилинч тиббий ёрдам; АСКЛЕПИЙ - Амбулатория-поликлиника хизмати, Тез ва шошилинч тиббий ёрдам, Амбулатория-поликлиника хизмати даврида дори-дармон билан таъминлаш суғурта суммасининг 20% миқдорида; ГИППОКРАТ - Амбулатория-поликлиника хизмати, Уйга шифокор чақириш, Стационар хизмат; ГАЛЕН - Амбулатория-поликлиника хизмати, Уйга шифокор чақириш, Тез ва шошилинч тиббий ёрдам, Стационар хизмат; ПАНАЦЕЯ - Амбулатория-поликлиника хизмати, Уйга шифокор чақириш, Тез ва шошилинч тиббий ёрдам, Стационар хизмат, Амбулатория-поликлиника хизмати даврида дори-дармон билан таъминлаш, Шошилинч стоматологик ёрдам. Мижознинг хоҳишига кўра у ёки бу дастурга қўшимча вариантлар (жумладан эмлаш, профилактик кўрик ва бошқалар) киритилиши мумкин. Оилавий ва жамоавий суғурталашда камайтирувчи коэффициентлар назарда тутилади.
Компания сайтида ҳисобланади

Саёҳат суғуртаси

Маҳсулот Тавсиф Нарх
Саёҳат қилувчиларни суғурталаш ↗ Ихтиёрий Ушбу суғурта маҳсулоти тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича қоплама ва компенсация тўловларининг уйғунлашувидир.
Хорижга чиқувчи шахсларни суғурталаш полиси бўйича назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда ассистанс хизмати зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини (амбулатор, стационар ёки стоматологик даволаш, дори-дармонлар сотиб олиш) ёхуд қопламага киритилган бошқа хизматлар (ташиш, репатриация) кўрсатилишини ташкил этади. Шунингдек, турли форс-мажор ҳолатлари юзага келишини ҳисобга олган ҳолда (ассистанс компаниясининг колл-марказига қўнғироқ қилиб бўлмаслиги, суғурталанган шахс турган жойда ҳамкор тиббиёт муассасаларининг йўқлиги ва ҳ.к.) суғурталанган шахс сарфлаган харажатлар Ўзбекистонга қайтганидан кейин қопланади. Бундан ташқари, бахтсиз ҳодиса юз берганда ҳам Ўзбекистонга қайтгандан кейин суғурта компанияси томонидан олинган жароҳатга қараб суғурта тўлови амалга оширилади.
Суғуртанинг бир кунлик ўртача нархи — $0,45 дан $3,9 гача (полис нархи дастур, давлат, муддат, сафар мақсади, суғурталанганларнинг ёши ва сонига боғлиқ; тўлов сўмда, харид куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича)
Ўзбекистонга кирувчи шахсларни суғурталаш ↗ Ихтиёрий Ушбу суғурта маҳсулоти кимга керак? Хорижий мутахассисларни ёллайдиган иш берувчиларга, тўланган йўлланмалар ва турлар бўйича гуруҳлар ҳамда якка тартибдаги саёҳатчиларни қабул қиладиган туристик агентликларга, шунингдек қариндошлари, дўстлари ва меҳмонларини таклиф қиладиган жисмоний шахсларга.
Ўзбекистон ҳудудига кирувчи шахсларни суғурталаш полиси бўйича кўзда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда ассистанс хизмати зарур тиббий ёрдам олишни ташкил этади — амбулатория-поликлиника, стационар даволаш, тез ёрдам бригадасини ёки шифокорни уйга чақириш.
Суғуртанинг бир кунлик ўртача нархи - $0,60 дан $12,0 гача (нарх дастурга, туриш муддатига ва ёшга боғлиқ; тўлов сўмда, харид кунига ЎзР МБ курси бўйича)
VISA-карта эгаларини суғурталаш ↗ Ихтиёрий Суғурта ҳимояси Visa карталари эгаларига хорижий мамлакатларга саёҳат вақтида тақдим этилади (расмий ишга жойлашиш ва профессионал спорт билан шуғулланиш мақсадидаги сафарлар бундан мустасно). Суғурта полиси сафар давомида юзага келиши мумкин бўлган, Суғурта дастурида кўрсатилган асосий хавфларни қоплашни ўз ичига олади. Компания сайтида ҳисобланади

Жавобгарлик суғуртаси

Маҳсулот Тавсиф Нарх
Ҳаёт суғуртаси соҳасида мажбурий суғурта (аннуитет шартномалари) ↗ Мажбурий «SK O'zbekinvest Hayot» АЖ 2026 йил 27.02 санасида НАПП РУз томонидан берилган №1408682 Лицензия олиниши асосида ҳаёт суғуртаси тармоғида мажбурий суғурта турлари бўйича фаолият қайта тикланганлиги ҳақида хабар беради.
Ҳаёт суғуртаси соҳасидаги мажбурий суғурта - бу «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш доирасида аннуитет шартномаларини тузишдир. Аннуитет шартномаси жабрланган суғурталанган шахсларга ёки уларнинг қарамоғидаги шахсларга меҳнат қобилиятини турғун йўқотиш ёки вафот этиш ҳолатида компенсация тарзидаги суғурта тўловларини олишни таъминлайди. Айнан ушбу қонуннинг юқори ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олиб, у мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчиларни ёлланаётган ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун ОСГОР шартномаларини тузишга мажбур қилади. Мажбурий суғуртани амалга оширувчи ҳаёт суғуртаси компаниялари, жумладан АЖ «SK O'zbekinvest Hayot», жабрланган ходимларнинг узоқ давр (бир йилдан ортиқ) давомида амалга ошириладиган суғурта тўловларини олишга оид қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муҳим бўғин ҳисобланади.
Компания сайтида ҳисобланади

Бизнес учун суғурта

Маҳсулот Тавсиф Нарх
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта ↗ Ихтиёрий Давлатнинг асосий ғамхўрлиги — ўз фуқаролари учун фаровон ҳаёт яратишдир. Айнан шу мақсадларда, бошқа чоралар қатори, «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган. Бироқ мажбурий суғурта суғурта ҳимоясини маълум чегарада тақдим этишни назарда тутади.
Мажбурий суғурта турларидан фарқли ўлароқ, ихтиёрий суғурта маҳсулотларида айнан мижозни қизиқтирадиган хатарлар ва керакли миқдордаги қопламани назарда тутиш мумкин. Ахир жароҳат олиш – бу соғлиққа зарар етказиш бўлиб, у шифокорга бориш, дори-дармон сотиб олиш, шунингдек, баъзан анча узоқ давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлиш харажатларини келтириб чиқаради. Бахтсиз ҳодисалардан суғурта полисининг мавжудлиги тасвирланган ҳолатларда сезиларли молиявий ёрдам бўлади. Ушбу полис Суғурталанувчи шахснинг хизмат вазифаларини бажариш пайтида травматик шикастланиш (ёки соғлиғининг бошқа бузилиши, шу жумладан, агар Суғурта шартномасида бундай шарт назарда тутилган бўлса, моддий даромаднинг вақтинча камайишига олиб келган ҳолатлар), соғлиққа доимий зарар етиши (ногиронлик) ёки ўлими ҳолатларини қоплашни ўз ичига олади. Суғурта компанияси суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда жароҳатнинг мураккаблигига қараб суғурта суммасидан фоиз нисбатида суғурта тўловини амалга оширади. Суғурта шартномаси тузилаётганда суғурта суммаси қанча юқори белгиланса, ҳатто енгил жароҳатларда ҳам тўловлар миқдори шунча катта бўлади.
Компания сайтида ҳисобланади

Офислар ва бўлинмалар

Бош офис (1)
БўлинмаМанзилТелефон
АЖ «СК Ўзбекинвест Ҳаёт» Тошкент шаҳри, Чилонзор, 1 квартал, 4 +998 71 207 47 74
Филиаллар (7)
БўлинмаМанзилТелефон
Сурхондарё вилоятидаги филиал Термиз шаҳри, 190100, И. Каримов кўчаси, 177 уй +998 76 221 87 81
Фарғона вилоятидаги филиал Фарғона шаҳри, 150100, А.Темур кўчаси, 45 +998 73 244 23 10
Жиззах вилоятидаги филиал Жиззах шаҳри, 130100, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 14 +998 72 226 16 46
Навоий вилоятидаги филиал Навоий шаҳри, 210100, А. Темур кўчаси, 4А +998 79 223 45 54
Тошкент шаҳридаги филиал Тошкент шаҳри, 100115, Чилонзор-1 массиви, 4 +998 71 207 47 74
Наманган вилоятидаги филиал Наманган шаҳри, 160136, Б. Машраб кўчаси, 3 +998 69 227 06 43
Самарқанд вилоятидаги филиал Самарқанд шаҳри, 140100, М. Қошғарий кўчаси, 49 +998 66 240 22 78

← Барча суғурта компаниялари